Қисқа сатрларда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

23 November, 2024, 06:33

Ҳужжатлар

Фермер хўжалиги раҳбари вафот этса...

  • 26.Апреля.2022
  • 1155

Фермер хўжалиги раҳбари вафот этган тақдирда, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи қонунчиликка мувофиқ, ижарага олиш шартномасининг амал қилиш муддатига мерос бўйича ўтади. 
Ушбу шартнома муддати тугаганидан кейин фермер хўжалиги ижарага олиш шартномасини янги муддатга қайтариш ҳуқуқига эга. Уни узайтириш ҳуқуқига эса унинг меросхўри эга бўлади. Мерос очилган жойдаги нотариус меросхўрларнинг ёзма аризаларига кўра меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномалар беради. Гувоҳнома барча меросхўрларга биргаликда ёки уларнинг хоҳишига боғлиқ равишда ҳар бирига алоҳида берилиши мумкин.
Нотариуслар вояга етмаган ёки муомалага лаёқатсиз меросхўрларнинг мулкий манфаатларини муҳофаза қилиш учун уларга меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома берилганлиги ҳақида меросхўрлар яшаётган жойдаги васийлик ва ҳомийлик органларига хабар қилади.
Мол-мулк ворислик ҳуқуқи бўйича давлатга ёки қонунда назарда тутилган ҳолларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўтган тақдирда меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома тегишли давлат органига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига берилади.
Нотариус қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш чоғида тегишли далилларни талаб қилиб олиш йўли билан мерос қолдирувчининг вафот этганлигини, мерос очилган жой ва вақтни, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома беришни сўраб ариза ёзган шахсларнинг мерос қолдирувчи билан қонун бўйича ворисликка чақириш учун асос бўладиган муносабатлари мавжуд ёки мавжуд эмаслигини, мерос мол-мулкнинг таркиби ва жойини текшириб кўради.
Агар мерос мол-мулк кўчмас мулк ёки автомототранспорт воситаси бўлса (ҳар бир мол-мулк учун) базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи, мол-мулкнинг бошқа барча турлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.

Рустам  ЗОКИРЖОНОВ,
нотариус стажёр.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь