ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34881
03 December, 2024, 11:40
Юртимизда ҳукуматимиз томонидан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш самарадорлиги тобора яхшиланиб бормоқда.
2022 йилнинг 26 октябрида "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунига пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (ЎРҚ-795-сон) Қонун қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, пенсия тайинлашда қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
- ихтисослашган тиббий муассасалар шифокорлари ва ўрта тиббий ходимларининг махсус иш стажи шаҳарча, қишлоқ ҳамда овулларда камида 25 йил ва шаҳарларда камида 30 йил бўлган тақдирда умумий белгиланган ёшни бир йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эгалиги;
- боқувчисини йўқотганлик пенсиялари оиланинг меҳнатга қобилиятсиз ҳар бир аъзоси учун пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ойлик иш ҳақининг 0,5 фоизи миқдорида оширилиши.
Шунингдек,
- ҳужжатдаги 37-модданинг иш стажига қўшиб ҳисобланадиган меҳнат фаолияти турларига I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланиши;
- 49-моддасида пенсияларни қайта ҳисоблаш шартлари "I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисобланиши белгиланди.
Қайта ҳисоблаш фуқаронинг мурожаат қилинган санадаги Қонуннинг 17-моддасида кўрсатилган ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Билолиддин ЮНУСОВ,
Андижон шаҳар адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсулти
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти