Қисқа сатрларда

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

21 November, 2024, 09:43

Ҳужжатлар

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

  • 08.Апреля.2024
  • 532

«Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармони [ПФ-59-сон] қабул қилинди. 

Фармонга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (Агентлик);

Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида 4 штат бирлигидан иборат бўлган Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўлими (Бўлим);

Шунингдек, қуйидагилар киритилади:

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари — Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги директори лавозими;

Ўзбекистоннинг Буюк Британия, БАА, Венгрия, Германия, Латвия, Польша ҳамда Япония давлатларидаги дипломатик ва консуллик муассасалари штат жадвалига қўшимча равишда 1 та штат бирлигидан иборат меҳнат миграцияси масалалари бўйича атташе лавозими.

Фармонга кўра, 2024 йил 1 июндан «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга:

хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун, башарти улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда — БҲМнинг 3 бараваригача миқдорда;

хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга «ишчи виза»ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун — БҲМнинг 5 бараваригача миқдорда;

йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун — БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда компенсация тўланади.

Суғурта ташкилотларига — «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган оила сифатида эътироф этилган ёки «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»дан бирига киритилган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларнинг соғлиғи ва ҳаёти, ҳар бир суғурталанган фуқаро учун йилига бир марта 50 минг сўмгача миқдорда субсидия тўланади.

Хорижда меҳнат қилиш даврида зўравонликка, мажбурий меҳнатга дучор бўлган ва камситилган, меҳнат ҳамда бошқа ҳуқуқлари бузилган, мураккаб молиявий аҳволда, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз ва яшаш учун маблағсиз қолган Ўзбекистон фуқароларига адвокатнинг, юридик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотларининг хизматлари учун белгиланган тартибда ҳақ тўланади.

Фармонга кўра, 2024 йил 1 июндан ҳужжатларни онлайн талаб қилиб олиш бўйича консуллик йиғимлари миқдори фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар берганлик учун давлат божи миқдорига тенглаштирилади.

2024 йил 1 сентябргача:

меҳнат мигрантларига ёрдам кўрсатиш учун туну кун ишлайдиган Call-марказ фаолияти ташкил этилади;

чет элдан чиқувчи абонентлар учун Call-марказ рақамига қўнғироқларни бепул асосда амалга ошириш имкони яратилади.

2025 йил 1 июлгача қуйидагилар яратилади:

Ўзбекистондан ташқарига чиқувчи ва давлат ҳудудига кириб келувчи шахсларнинг аниқ ҳисобини юритиш имконини берувчи ягона идоралараро ва тўлиқ интеграция қилинган электрон маълумотлар базаси;

меҳнат мигрантлари учун бўлиб турган мамлакатлари ва у ердаги бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотларни жойлаштириш, ватандошлар билан онлайн мулоқот қилиш ва пул ўтказмаларини амалга ошириш, қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган фуқароларга ёрдам кўрсатувчи ташкилотлар билан боғланиш имконини берувчи мобиль илова.

2024 йил 1 июлдан хусусий бандлик агентликларига хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган шахсларга Ўзбекистон ташқарисида ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатганлик учун ҳақ ундиришга рухсат этилади.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь