Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

24 April, 2024, 08:23

Ҳужжатлар

Мерос ва васиятнома

  • 17.Июня.2022
  • 680

Вилоят нотариал палатаси ҳудудий бошқармасида вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, туманлараро (туман) судлари судьялари ҳамда вилоятда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси нотариал палатасининг таҳлилларига кўра, иқтисодий, оилавий, мерос, уй-жой, меҳнат ва бошқа низоларнинг олдини олишда нотариатнинг салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишга тўсқинлик қилувчи қатор камчиликларни бартараф этиш масалалари юзага келмоқда.
Жумладан, охирги вақтларда мерос гувоҳномаси ва васиятнома каби нотариал тасдиқланган ҳужжатларни судлар томонидан бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас, деб топиш ҳолатлари кўп кузатилган. 
Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди судьяси Бахтиёр Қосимов, Наманган туманлараро суди раиси Ҳасанбой Нўъмонов, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар Равшан Асраев, Камолиддин Ўринов ва бошқалар мавзуга доир масалалар юзасидан тушунчалар бердилар.
Семинарда мерос ишларини нотариал расмийлаштиришда хато ва камчиликларни бартараф этиб, меросхўрлар доирасини аниқлашни осонлаштириш ва мерос ишларини судгача олиб бормаслик учун кўрилиши керак бўлган чоралар хусусида судья ва нотариуслар бир қатор жўяли таклиф, фикр ва  мулоҳазалар билдиришди.

Р. ХЎЖАХАНОВ,
вилоят нотариал палатаси ҳудудий бошқарма бошлиғи.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь