ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34794
27 November, 2024, 12:50
Наманган вилояти ҳокимининг қарори
Наманган вилояти транспорт бошқармасининг 2022 йил 13 январдаги 01/45-сон таклиф хати ва Наманган вилояти молия бош бошқармасининг 2022 йил 10 февралдаги 01-14/20-05-38/225-сон хулосасини кўриб чиқиб, «Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси 1997 йил, 4-5-сон, 124-модда)нинг 12, 16-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 320-модда)нинг 6 ва 25-моддаларига мувофиқ,
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Наманган вилояти транспорт бошқармасининг 2022 йил 13 январдаги 01/45-сон таклифи маъқуллансин.
2. Наманган вилояти молия бош бошқармасининг 2022 йил 10 февралдаги 01-14/20-05-38/225-сон хулосаси асос учун қабул қилинсин.
3. Наманган шаҳрида 2022 йил 1 мартдан бошлаб автобусда йўловчилар ташиш транспортида йўловчиларни бир маротаба ташиш хизмати (йўл кира хақи)нинг янги тариф даражаси 1500 (бир минг беш юз) сўм этиб белгилансин.
4. Наманган шаҳар ҳокими (Ғ.Джамалов) вилоят Транспорт бошқармаси (А.Абдулходиев) билан биргаликда:
Наманган шаҳрида автобусларда аҳолига йўловчи ташиш хизмати сифатини ошириш, автобусларнинг ҳаракатланиш жадвалларига ва оралиқ масофаларига риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин;
йўловчи ташиш транспортларини ҳаракатланиши бўйича замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, жумладан транспортларнинг ҳаракатланиши учун «онлайн» режими асосида масофавий назорат (GPS) ҳамда электрон тўлов тизимини жорий этишни 2022 йил апрель ойида якунига етказиш чораларини кўрсин;
умумий фойдаланишдаги шаҳар йўловчи ташиш транспортида (автобусларда) стационар валидаторлар билан жиҳозлаш ҳамда автоматлаштирилган транспорт карталарини сотиш қурилмаларини ўрнатиш бўйича чора-тадбирлар белгиласин.
5. Наманган вилоят монополияга қарши курашиш бошқармаси (А. Абдуллаев)га юқоридаги ўрнатилган тарифларнинг тўғри қўлланилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.
6. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан Наманган вилояти ҳокимининг 2018 йил 25 апрелдаги 309-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарор «Наманган ҳақиқати» ва «Наманганская правда» газеталарида эълон қилинсин ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин, ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари С. Султанов ва Наманган шаҳар ҳокими Ғ. Джамалов зиммаларига юклансин.
Вилоят ҳокими Ш. АБДУРАЗАКОВ.
Наманган шаҳри, 2022 йил 17 февраль.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти