ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34730
23 November, 2024, 06:20
Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида янги таҳрирдаги Оила кодекси муҳокамага қўйилди.
Таклиф этилаётган лойиҳага кўра, кодекснинг 13-моддаси (Никоҳ тузиш тартиби)да кўрсатиб ўтилган никоҳланувчилар томонидан ФҲДЁга ариза берилганидан бир ой ўтиб никоҳ қайд этиш талаби бекор қилинади. Никоҳланувчиларнинг аризаси белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтганидан сўнг расмийлаштирилади.
«Амалиётда никоҳни қайд қилишнинг бир ойлик муддатини қисқартириш учун айрим фуқаролар ФҲДЁ органларига сохта тиббий маълумотномалар тақдим этиш, ФҲДЁ ва соғлиқни сақлаш органларида ортиқча қоғозбозлик, бюрократия ва коррупциявий ҳолатларга йўл қўйиш каби салбий ҳолатлар мавжуд эди», — дейилади вазирлик хабарида.
Ушбу муаммоларни бартараф этиш ҳамда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Мазкур лойиҳада Оила кодексининг 13, 17 ва 212-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳамда никоҳни қайд этишнинг бир ойлик муддати ва уни қисқартириш учун асос бўлувчи ҳолатларни бекор қилиш назарда тутилмоқда.
Қонун лойиҳаси қабул қилинса, никоҳланувчи шахслар мажбурий тиббий кўрикдан ўтгандан сўнг 1 ойлик муддатни кутмасдан никоҳини расмийлаштириши мумкин бўлади.
Вазирлик берган маълумотга кўра, никоҳни қайд қилиш учун 2021 йилда 300 мингдан ортиқ, 2022-йилнинг 1-чорагида 45 мингдан ортиқ аризалар келиб тушган бўлиб, ариза топширилган вақтдан бошлаб бир ойлик муддатда аризаларни қайтариб олиш юзасидан мурожаатлар келиб тушмаган.
Таъкидланишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фуқароларнинг оворагарчилигига чек қўяди, ФҲДЁ ва соғлиқни сақлаш органларида қоғозбозлик, бюрократия ва коррупциявий ҳолатларни бартараф этади, оталикни белгилаш каби ортиқча қийинчиликларнинг олдини олади.
Қонун лойиҳаси билан ушбу ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти