Қисқа сатрларда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

23 November, 2024, 04:12

Ҳужжатлар

Ортиқча оворагарчиликларга чек қўйилмоқда

  • 10.Апреля.2023
  • 1030

Сўнгги йилларда мамлакатимизда нотариат институтининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. 

«Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимининг жорий этилиши ва кўплаб ташкилотлар билан интеграцияси йўлга қўйилгани натижасида, фуқаролардан ортиқча ҳужжат ва маълумотлар тақдим этиш талаби бекор қилинди. Шунингдек, барча нотариал ҳаракатларни ахборот тизим орқали онлайн тарзда мониторинг қилиш, ноқонуний хатти-ҳаракатларни тўхтатиш ҳамда фуқароларнинг шахсини аниқлашда замонавий текшириш усулларидан фойдаланиш; нотариал ҳаракатларни ахборот тизимида мажбурий қайд этиш ва ҳар бир ҳужжатга такрорланмайдиган махсус рақам бериш, шу орқали суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш; бажарилган нотариал ҳаракатларни ягона электрон базада қайд қилиш, сохта нотариал ҳужжатларнинг расмийлаштирилишига йўл қўймаслик ва ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар тарихини сақлаш; мамлакатнинг бутун ҳудуди бўйлаб экстерриториаллик тамойили асосида нотариал хизматлар кўрсатишнинг сифати ва тезкорлиги, ходимлар томонидан ўз функционал вазифаларининг лозим даражада бажарилиши устидан масофадан туриб назорат қилиш; нотариал ҳаракатлар учун тўловларни автоматик тарзда ҳисоблаш ва электрон тўловларни ўтказиш, уларни тасдиқловчи хабарлар юбориш ҳамда идоралараро электрон ахборот алмашиш йўлга қўйилди.

Масалан, нотариус айрим нотариал ҳаракатларни амалга оширишда фуқаролардан эр-хотинлик фактларини, ҳадя шартномаларини расмийлаштириш чоғларида эса қариндошлик фактларини аниқлашга тўғри келади.  Натижада, фуқаролардан никоҳ, туғилиш гувоҳномаларини тақдим этиш талаб қилинарди. Энди эса тизимнинг ФҲДЁ идоралари билан интеграцияси натижасида ортиқча оворагарчиликка чек қўйилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Нотариал палатаси шунингдек, «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими устида ишлайдиган техник ходимларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли Давлат активларини бошқариш агентлиги билан интеграция йўлга қўйилди. Натижада, энди нотариус хусусийлаштирилган уй, квартира ёки уй ва квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ битимни расмийлаштириш чоғида хусусийлаштирилган вақтида ариза берган шахслар тўғрисидаги маълумотни фуқародан талаб этмайди.

Ўз навбатида, фуқаро бу маълумотни олиш учун ортиқча вақт ва маблағ сарфлаб вилоят марказига келишга мажбур бўлмайди. Тизимнинг бу ташкилот билан ҳам интеграцияси йўлга қўйилгани натижасида, нотариус ушбу маълумотни «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимидан онлайн шаклда олиб, фуқаронинг нотариал ҳаракатини бажариш имкониятига эга бўлди. 
Нотариал хизматлар кўрсатишнинг тезкорлигини ошириш, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар, жумладан, хусусий мулк эгалари ўз мулкини эркин тасарруф этиши ва ундан фойдаланишида ортиқча бюрократик тўсиқ ва ғовларни олиб ташлаш ҳамда соҳани рақамлаштириш бўйича қатор мақсадли вазифаларни амалга оширишга қаратилган бу каби ишлар халқ манфаати, фаровонлигига хизмат қилади.

Лилия БЕГИШЕВА,
Наманган шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь