ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34708
21 November, 2024, 08:28
Неча ёшда пенсияга чиқиш мумкин?
Ё. Алиқулова, Поп тумани.
Саволга Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Янги Наманган тумани бўлими раҳбари Исломжон КАМОЛИДДИНОВ жавоб беради.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ:
Эркаклар – 60 ёшга, аёллар – 55 ёшга тўлганда тўлиқ ва меҳнат стажи камида 7 йил бўлганда тўлиқсиз ёшга доир пенсия тайинланиши белгилаб қўйилган.
Ишсиз фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4742-сонли қарорида белгиланган 78 турдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланса ҳамда ўрнатилган тартибда ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, камида базавий ҳисоблашнинг бир баробари (330 минг сўм) миқдорида ижтимоий солиқ тўловини тўласа, 1 йил меҳнат стажига эга бўлади.
Демак, ишсиз фуқаро 7 йил давомида ҳар йили Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўловини амалга оширса, пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳозирги кунда, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 535 000 сўмни ташкил этади.
Пенсия миқдори иш ҳақи ва иш стажига боғлиқ.
Агар фуқаро ижтимоий солиқни қанча кўп тўласа, пенсия миқдори ҳам шунча юқори бўлади.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти