ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34731
23 November, 2024, 09:39
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сон қарори аҳолига кенг тушунтирилмоқда.
Шахсга доир маълумотларни йиғишда респондентлар яшайдиган жойга шахсан ташриф буюрган ҳолда ва ҳар бир фуқаро учун алоҳида сўровнома тўлдирилади. Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш даврида яшаш жойида ҳозир бўлмаган ёки вояга етмаган шахслар (респондентлар) тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар мазкур уй хўжалигининг вояга етган аъзолари томонидан маълум қилинади. Яшаб турган хонадонида рўйхатдан ўтишни истамаган респондентлар учун рўйхатга олиш сўровномаларини тўлдириш туман, шаҳар ҳокимликлари томонидан ажратилган бино ёки хоналарда жойлашган стационар участкаларда амалга оширилади.
Респондент саволларга жавоб беришни рад этган тақдирда, рўйхатга олиш варағи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидаги ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларидаги мавжуд маълумотлар асосида тўлдирилади.
Гапириши ва эшитишида нуқсони бўлган фуқароларнинг шахсга доир маълумотларини йиғиш тегишли ҳудуд бўйича ногиронлик жамиятларининг ходимлари ёки ушбу шахслар билан муомала қилиш имконияти мавжуд бўлган шахслар кўмагида амалга оширилади.
Шахсга доир маълумотларни йиғиш ахборот хавфсизлигини таъминлаш талабларини ҳисобга олган ҳолда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш орқали ҳам амалга оширилади.
“Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, доимий ёки вақтинча яшовчи ёхуд вақтинча мамлакатимизда бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, юртимизда доимий яшовчи, аммо аҳолини рўйхатга олиш даврида вақтинча хорижий давлат ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари респондент сифатида рўйхатга олинади.
Наманган шаҳар статистика бўлими.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти