ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34731
23 November, 2024, 08:31
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг “Наманган вилоятининг Тўрақўрғон ҳамда Наманган шаҳри таркибидаги Давлатобод тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қабул қилиниши ва Наманган вилоятининг Тўрақўрғон ва Наманган шаҳри таркибидаги Давлатобод тумани ҳудуди чегаралари ўзгартирилиши белгиланмоқда.
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидан 472,2 гектар (шундан 416,9 гектар қишлоқ хўжалиги) ер майдони Давлатобод тумани таркибига ўтказилади.
Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ва Наманган шаҳри таркибидаги Давлатобод туманининг ўзгартирилаётган ҳудудлари чегараларининг тавсифи ва картографик чизмаси чегаралари чизиғи тавсифи тасдиқланади.
Қарор лойиҳасида ҳужжат иловалари берилмаслиги айтилган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор ижроси юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаши қайд этилган.
Батафсил ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти