Қисқа сатрларда

Қинғир ишнинг қийиғи

Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам

«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди

Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»

Синовларда синалган Умида

03 September, 2025, 01:41

Жамият

13,2 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ ДАФТАРЛАРГА ЙЎНАЛТИРИЛДИ

  • 06.Августа.2021
  • 897

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси, шаҳар  ва туманлар бўлимлари томониданг жорий йилнинг ўтган 6 ойида 13,2 млрд. сўм маблағ “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилди. Бу ҳақда Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан ташкил этилган он-лайн брифингда маълум қилинди.

Маълумки Президентимизнинг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида 2020 йилнинг 1 декабрдан бошлаб 6 турдаги ижро ҳужжатлари бўйича давлат фойдасига ундириладиган маблағлар ҳудудлар кесимида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” га киритилган фуқароларни қўллаб қувватлаш учун пропорционал тартибда йўналтирилиши белгиланган. Ана шундан келиб чиққан ҳолда Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан бу борада тегишли чора-тадбирлар кўриб келинмоқда.

МИБ Наманган вилоят бошқармаси

Энг кўп ўқилганлар

Календарь