ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35120
23 December, 2024, 11:29
Тумандаги умумтаълим мактаби ўқитувчилари халқаро тоифадаги сертификатга эга бўлса-да, уларга устама ҳақи тўлаб берилмаётгани боис, амалий ёрдам сўраб адлия бўлимига мурожаат қилдилар.
Ҳолат ўрганилганда, 20 нафар рус тили ўқитувчисига 139 миллион сўмдан ортиқ устама ҳақлари ҳақиқатан тўланмаганлиги маълум бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5117-сонли қарорининг 5-бандида 2021-2022 ўқув йилидан таълим муассасаларининг камида C-1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга хорижий тиллар ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик иш ҳақига 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилиши кўрсатилган.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекциясининг 2021 йил 7 сентябрдаги қўшма қарори билан тасдиқланган Хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатида рус тили бўйича ТРКИ халқаро тан олинган сертификат ҳисобланиши белгиланган.
Шу асосга кўра, бўлим томонидан судга ариза киритилиб, мурожаатлар қаноатлантирилди.
Шерзод ТАЛОБАЕВ,
Поп тумани адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти