Қисқа сатрларда

Тадбиркор ўзи ўқиган мактабни таъмирлаб берди

Қинғир ишнинг қийиғи

Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам

«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди

Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»

06 September, 2025, 10:31

Жамият

2022 йил учун фитр садақа ва фидя миқдори эълон қилинди

  • 01.Апреля.2022
  • 1015

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2022 йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди.

Фитр садақаси қуйидаги тўрт нарсанинг қиймати баробарида чиқарилади.

2022 йил учун фитр садақасининг миқдори:

  • 2 килограмм буғдой 10 000 (ўн минг) сўм;
  • 4 килограмм арпа 16 000 (ўн олти минг) сўм;
  • 2 килограмм майиз 100 000 (юз минг) сўм;
  • 4 килограмм хурмо 160 000 (бир юз олтмиш минг) сўм деб белгиланди.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя қилади, дейилади хабарда. Мазкур нархлар Тошкент шаҳридаги нархларга асосан белгиланган, ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.

Бу йилги фидя миқдори эса бир мискиннинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, унинг ўртача қиймати — 25 минг сўм этиб белгиланди.

Бундан ташқари, закот нисоби — 34 миллион сўм ва ундан ортиқ маблағга эга бўлган киши, жами маблағининг қирқдан бирини (1/40) закот ниятида камбағал ва фақирларга беради.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь