ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 37060
19 April, 2025, 01:39
Бугунги кунда давлат ижрочилари томонидан ишга тиклаш, иш ҳақларини ундириш билан боғлиқ ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида тегишли чора-тадбирлари кўриб келинмоқда.
Жумладан, суд қарорлари асосида қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган 18 нафар шахслар ишга тикланди ва тўланмай қолган 2,6 млрд. сўмлик иш ҳақлари ундирилди. Бу ҳақда Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган брифингда айтиб ўтилди.
Масалан, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг бўйруғига асосан 15 нафар ходимларнинг иш ҳақларини ундириб бериш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг туман бўлими иш юритувига олинган. Давлат ижрочиси томонидан қарор қабул қилиниб, тарафлар яъни 15 нафар ходим ва туман мактабгача таълим бўлимига юборилган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 16.549.000 сўм тўланмаган ойлик иш ҳақи ундириб берилди.
МИБ Наманган вилоят бошқармаси
Copyright © 2025 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти