Қисқа сатрларда

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

«Ипак йўлида туризм - 2024»: меморандум имзоланди

Вилоят ҳокими шароитлар билан танишди

04 December, 2024, 09:33

Жамият

3400$ ЭВАЗИГА «ЁРДАМ»

  • 15.Ноября.2019
  • 1143

Асадбек Акбаров (исм-шарифлар шартли) 39 ёшда, 4 нафар фарзанди бор, олий маълумотли. Аввал бир неча бор Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан айбланиб, жазо муддатини ўтаб чиққан ҳам. Аммо бу шахс берилган жазодан тегишли хулоса чиқармади, яна фирибгарлик, пора беришга далолат қилиш жиноятларини содир этди.

А.Акбаров Ш.Асқаровнинг қизи туғма касаллик билан оғришидан хабардор бўлиб қолди ва унга бу борада ёрдами тегишини айтиб, 2015 йил октябридан 2016 йил сентябрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида 600 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан эгаллаб, шахсий эҳтиёжи учун ишлатиб юборди.

Баҳромжон Умаров фирибгарлик йўли билан топилган пулдан «қутуриб» кетган А.Акбаровнинг навбатдаги «ўлжаси» бўлди. Баҳромжоннинг онаси «кўкрак саратони» билан оғришидан хабар топган Асадбек пойтахтда таниш дўхтирлари борлигини айтиб, ундан ҳам 300 АҚШ долларини санаб олди ва ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборди.

Бу билан ҳам кифояланмаган фирибгар Қобилжон Насриддиновни ҳам чув тушириб, унга Ташқи ишлар миграциясида ишловчи таниши борлигини айтиб, Жанубий Кореяга ишга жўнатишда ёрдам беришни ваъда қилган ҳолда, 3400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборди.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижасида фирибгар қўлга олинди ва қилмишига яраша суд олдида жавоб берди. Ушбу жиноят иши тафсилотларини сизга айтишимиздан мақсадимиз эса ҳар кимларнинг қуруқ ваъдаларига лаққа тушаверманг, огоҳ ва ҳушёр бўлинг. Бошингизга мушкул юмуш тушган бўлса уни ҳал этиш учун қинғир йўлдан эмас, қонуний асосда ҳаракат қилинг. Шундагина фирибгарларнинг тузоғидан ўзингизни асраган бўласиз.

Акбаржон АБДУЛЛАЕВ,

Наманган шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ТБ терговчиси,

капитан.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь