Қисқа сатрларда

Қудратимиз – бирлик ва ҳамжиҳатликда

Маъмурий судларда дастлабки эшитув

Манфаатлар ҳимоя қилиш механизмлари такомиллаштирилади

Рақамли далиллар тушунчаси

Ҳуқуқларни ҳимоя қилишда замонавий механизмлар жорий этилади

01 April, 2025, 06:35

Жамият

40 йиллик муаммо ҳал этилмоқда – Қодирободдаги томорқаларга ҳам энди сув боради!

  • 12.Марта.2025
  • 372

Тўрақўрғон туманида 2025 йилда «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури доирасида маҳаллаларда томорқа ерларини суғоришни яхшилаш бўйича Қодиробод маҳалласи танлаб олинган эди. 

Бир пайтлар фақат тошлоқ, қир-адирлардан иборат бўлган Юқори Қодиробод массивида эндиликда ташкил этилган боғ-роғларни кўриб аввалги манзаралар кўпчиликнинг ёдидан ҳам кўтарилаёзган. 1984 йилда бу ҳудудга дастлабки оилалар уй қуриб кўчиб келган бўлса, ҳозирда 200 та хонадон бор.

Бироқ, йиллар давомида сув масаласи муаммо бўлиб келди. Дастур доирасида «Ахси-2» насос станциясидан 1,5 километр узунликдаги тармоқ тортиш ҳаракати бошланди. Бунинг учун 1 миллиард 800 миллион сўм маблағ ажратилди. Шунда аҳолининг жами 20 гектар майдонни эгаллаган томорқаларига ҳам оби-ҳаёт етиб боради.

«Diament  коntinental» МЧЖ ишчилари томонидан шу кунларда 330 диаметрли қувурларни келтириш, уларни жойлаштириш учун ер кавлаш ишлари бошланган.

Азалдан деҳқону соҳибкорлиги билан ном қозонган қодирободликлар энди сув таъминотидан кўнгиллари хотиржам бўлиб, боғ-роғларни яшнатиш ишларига киришиб кетишди.

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь