Қисқа сатрларда

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

22 December, 2024, 06:15

Жамият

41,5 млрд. сўм алимент пуллари ундириб берилди

  • 06.Августа.2022
  • 1017

Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан вояга етмаганларнинг ҳуқуқ манфаатларини ҳимоя қилиш, алимент билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунда асосий эътибор оилаларни яраштириш, алимент тўловларни ўз вақтида ундирилиши, қарздорликни камайтиришга қаратилган.

Биргина,    алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизимидаги 25 минг нафар алимент олувчи ва тўловчи ҳақидаги маълумотлар билан “онлайн” режимда танишиб бориш имкони яратилди. Моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига жорий йилнинг ўтган даврида 41,5 млрд. сўмлик алимент пуллари ундириб берилиши таъминланди.

Мажбурий ижро бюроси Уйчи туман бўлими томонидан олиб борилган ҳуқуқий тушунчалардан сўнг қарздор ота вояга етмаган фарзандлари учун ҳисобланган қарздорликни олдиндан 5 йиллигини тўлаб берди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари Учқўрғон туманлараро судининг 2021 йил 24 мартдаги қарорига асосан қарздор Ғайбуллаев  Сардордан ундирувчи Ғайбуллаева Ойдинанинг фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Мазкур варақа бюронинг Уйчи  туман бўлими томонидан ижрога олинган ва иш юритилган. Тарафларга қарор нусхалари юборилиб, давлат ижрочиси томонидан алимент қарздорликни ўз вақтида тўланиши бўйича огоҳлантирилган. Ўз ўрнида амалдаги қонун талабларига кўра қарздор номида мол-мулклари аниқланмаган ва четга чиқиш ҳуқуқлари чекланган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари ва тушунтиришлардан сўнг ота масъулиятни ҳис этди. Яъни, бир йўла 1 нафар фарзанди учун олдиндан беш йиллик алимент учун ҳисобланган 46 миллион сўм алимент пулини бир йўла олдиндан тўлаб берди. Ундирилган нақд пул шаклдаги маблағ ундирувчи номига очилган пластик картага ўтказиб берилиши таъминланди.

Соҳибжон РАПИҚОВ,

МИБ Наманган вилоят бошқармаси катта инспектори

Энг кўп ўқилганлар

Календарь