Қисқа сатрларда

Ҳамюртимиз «Тарих эътирофи» миллий мукофоти соҳиби бўлди

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

23 December, 2024, 10:21

Жамият

4850 қути тамаки маҳсулоти йўқ қилинди

  • 23.Февраля.2022
  • 777

Бош прокуратура бюросининг  Наманган шаҳар бўлими иш юритувига олинган ижро варақасига асосан 4850 қути "Milano" тамаки маҳсулоти тегишли тартибда йўқ қилинди. 
Аниқланишича, 1990 йилда Янгиқўрғон туманида туғилган А. З. исмли шахс ноқонуний йўл билан тамаки маҳсулотини сотиш учун қўшни давлатдан олиб ўтади. Бироқ, уни савдоси охирига етиб бормайди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир хуфёна иш фош этилади. 4850 қути ашёвий далил сифатида олинади. 
Ўтказилган суриштирув ва тергов, суд жараёнларида бу ўз исботини топиб, 16.200.000 сўмлик тамаки маҳсулоти тегишли тартибда йўқ қилиниши белгиланади. Айбдорга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланади. 
Куни кеча ўтказилган тадбирда ашёвий далил сифатида сақланаётган маҳсулот йўқ қилинди. Ижро ҳужжати амалда тамомланди. 

Ойбек Қуранбоев,  

Бош прокуратура бюроси  Наманган вилоят бошқармаси  инспектори

Энг кўп ўқилганлар

Календарь