ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 37060
19 April, 2025, 01:08
Мажбурий ижро бюроси Янги Наманган туман бўлими иш юритувидаги алимент билан боғлиқ ҳужжатлар ижроси доирасида тарғибот ва тушунтириш тадбирлари амалга оширилмоқда. Натижада фарзандлар моддий таъминотини ўз вақтида тўлаб бораётган оталар сони ортиб бормоқда. Хусусан, улар вояга етмаган фарзанди учун амалдаги тартибга кўра олдиндан алиментнинг беш йиллиги ёки 18 ёшга қадар бўлган суммасини тўлаб бермоқда.
Масалан, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор А. А. дан ундирувчи Р. А. фойдасига бир нафар фарзанди учун алимент ундириш белгиланган. Бўлим иш юритувидаги мазкур хужжат ижросини таъминлаш мақсадида давлат ижрочиси томонидан ҳаракатлар олиб борилди.
Бюронинг Янги Наманган тумани бўлими давлат ижрочисининг тушунтириш ишлари натижасида қарздор А.А. фарзанди таъминоти учун 2028 йилга қадар ҳисобланган 76.734.000 сўм алимент пулини тўлаб берди.
Дилмурод Тўхтабоев,
МИБ Янги Наманган туман бўлими бошлиғи
Copyright © 2025 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти