ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35109
22 December, 2024, 08:14
Жорий йилнинг 16 январида «Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир бир нечта қўшимча чора-тадбирлар ва вазифалар белгиланди.
Жумладан, 2023-2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегиясини ва мазкур стратегияни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастурини тасдиқлаш вазифаси юклатилди.
Энг муҳим ўзгаришлардан яна бири – Олий суд томонидан Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги билан биргаликда жиноят ишлари бўйича суд қарорлари қонуний, асосли ва адолатли қабул қилинганлигини текширишнинг фуқароларга қулай ва соддалаштирилган тартибини яратиш мақсадида туманлараро, туман, шаҳар судлари томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишларни вилоят ва унга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида қайта кўриб чиқилади. Вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишларни мазкур судларда тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш ва мазкур судлар томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишларни Олий суднинг судлов ҳайъатларида тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш, юқори инстанция судлари томонидан ишни янгидан кўриш учун қуйи судларга юбориш тартиби бекор қилинди.
Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида уларнинг ишига ҳар қандай аралашув қатъий жазоланади, судьяларнинг хавотирсиз ишлаши учун давлат томонидан барча шароитлар яратилади.
Мазкур белгиланган вазифалар ва чора-тадбирлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, ишончли суд ҳимоясини, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашга, судлар фаолияти самарадорлиги ва нуфузини оширишга, одил судловга эришиш даражасини оширишга хизмат қилади.
Жаҳонгир МУСАБОЕВ,
Наманган туманлараро иқтисодий суди судьяси.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти