Қисқа сатрларда

Ҳамюртимиз «Тарих эътирофи» миллий мукофоти соҳиби бўлди

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

23 December, 2024, 03:25

Жамият

Аҳолини рўйхатга олиш: 2022 йилда қандай ишлар амалга оширилиши режалаштирилган?

  • 01.Мая.2022
  • 545

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1 — 25 ноябрь кунлари ўтказилиши белгилаб ўтилган.

Ушбу қарорнинг 4-иловасида аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланган бўлиб, ушбу низом Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга  тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда натижаларини қайта ишлаш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартибини белгилайди.

Низомга мувофиқ, 2022 йил 1 июль кунидан бошлаб барча туман ва шаҳарларда аҳолини рўйхатга олиш бўлимлари ташкил этилиб, дастлаб бўлим бошлиғи ва ўринбосари, 2023 йил 1 январдан эса бош мутахассис, 2024 йилнинг 1 январига қадар мўлжалланган шартномага мувофиқ ходимлар ишга қабул қилинади.

Шунингдек, 2022 йил 1 августдан уй-жой рўйхатини тузувчи ходимлар, 2022 йилнинг 1 сентябрига қадар мўлжалланган шартнома асосида фуқаролар ишга қабул қилинади ва ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ уларнинг меҳнатларига ҳақ тўлаш тартиблари амалга оширилади.

Туман (шаҳар) аҳолини рўйхатга олиш бўлими ходимлари Наманган вилояти статистика бошқармаси томонидан муддатли меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида ишга жалб этилади.

Уй-жой рўйхатини тузувчи ходимлар эса Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссиялар томонидан аниқланади.

Наманган шаҳар статистика бўлими

Энг кўп ўқилганлар

Календарь