ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35113
22 December, 2024, 06:56
Аҳоли рўйҳхатга олиш тадбири мустақиллик йилларида илк бор бутун Республика миқёсида ўтказилиши инобатга олган ҳолда, унга пухта тайёргарлик кўриш ишлари амалга оширилиши керак.
Бунда албатта ривожланган давлатлар тажрибаси ўрганилиб келинмоқда. Бу борада тажрибалари кўп давлатлар танлаб олинган. Илгари бўлиб ўтган аҳолини рўйхатга олиш тадбири билан, албатта бугунги аҳолини рўйхатга олиш жараёнларида фарқлар мавжуд. Ривожланган давлатлар энг камида 10 йилда бир маротаба аҳолисини рўйхатга олиш ишлари ўтказса, албатта саволларни ўзлари учун керакли маълумотлар асосида амалга оширадилар.
Бизда бугунги кунда аҳолини рўйхатга олишда 3 та босқичда амалга оширилади. 1-босқичда тайёргарлик кўриш ишлари бўлиб ўтади. Аҳолини рўйхатга олишда саволнома олиб, уйма-уй юриб рўйхатга олишдан олдин уларни қай тартибда рўйхатга олиш, ҳужжатларни сақлаш тартиблари, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тартиблари, қонунлар, саволнома шакллари ва шунга ўхшаш ҳужжатлар ишлаб чиқиш лозим бўлади. Бизда бугунги кунда 22 та норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилган.
2-босқичда шу норматив ҳужжатларда белгиланган тартибларга асосан уйма уй юрга ҳолда аҳолини рўйхатдан ўтказилади.
3-босқичда якуний маълумотларни эълон қилишдан иборат.
М. АСРАҚУЛОВ,
Наманган шаҳар статистика бўлими бошлиғи
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти