Қисқа сатрларда

Тадбиркор ўзи ўқиган мактабни таъмирлаб берди

Қинғир ишнинг қийиғи

Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам

«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди

Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»

07 September, 2025, 04:22

Жамият

Алимент тўлашдан бўйин товлаган 204 нафар қидирувдаги шахс топилди

  • 03.Августа.2022
  • 1150

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси томонидан олиб борилаётган тезкор тадбирлар давомида жорий йилнинг ўтган даврида 204 нафар алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган қарздорлар, шунингдек 42 та автотраспорт воситалари топилган.

Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг ҳал қилув қарорига кўра, Шамсибоев Ҳасанбойдан ундирувчи  Юнусова Майрамхон фойдасига вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати бюронинг Янги Наманган туман бўлимига келиб тушган. Бироқ ота  алиментдан бўлган қарздорликни тўлашдан бўйин товлаб келган. Боз устига бир неча бор яшаш хонадонига борилганда йўқлиги аниқланган. Унга нисбатан давлат ижрочиси томонидан қидирув эълон қилинган.

Олиб борилган тезкор қидирувда қарздор ота топилди ва келгусида қонуний ҳал қилишлик ҳамда қарздорликни ундириш учун Бюронинг Янги Наманган туман бўлими давлат ижрочисига топширилди.

Қидирув шўъбаси томонидан бу каби тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда.           

Музаффар МУСАБОЕВ,

МИБ Наманган вилоят бошқармаси инспектори.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь