Қисқа сатрларда

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

22 December, 2024, 06:29

Жамият

Алимент тўлашдан бўйин товлаётганларга жазо муқаррар

  • 02.Октября.2022
  • 514

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси суриштирув шўъбаси томонидан вояга етмаганларнинг ҳуқуқ манфаатларини ҳимоя қилиш, алимент қарздорликларини ўз вақтида тўлашдан бўйин товлаётган фуқароларга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлаб келишмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган 7 ойида алимент тўлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ аниқланган ҳолатлар бўйича судлар томонидан 534 нафар қарздорга нисбатан маъмурий қамоқ чоралари қўлланилган. Маъмурий қамоқдан сўнг ҳам ўзига тегишли хулоса қилмаган 31 нафар қарздорга эса жиноят иши қўзғатилиб, жазо муқаррарлиги таъминланган.

Масалан, судланувчи Н.С. хавфли рецидивист бўлган ҳолда, фуқаролик ишлар бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 2013 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан бир нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун В.Т. фойдасига ҳар ойда тўланиши лозим бўлган алимент пулларини қасддан бермай келади. Бир неча бор огоҳлантиришга қарамай, қарздорлик тўланмагани сабабли 15 суткалик маъмурий қамоқ чораси қўлланилади. Бироқ, ундан тегишли хулоса қилмагани сабабли 2020 йилда Жиноят кодексининг 122-моддаси, 1-қисми билан 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинади.

Лекин, жазони ўтагандан кейин ҳам масъулиятни унутиши унга яна жазо тайинлашига сабаб бўлди. Бошқарма суриштирув шўъбаси томонидан унга нисбатан тўплаган ҳужжатлар судга юборилди. Жиноят ишлари бўйича Уйчи туман суди томонидан атрофлича кўрилиб, Н.С. хавфли рецидивист бўлгани ҳолда моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган фарзанди таъминотини қасддан бўйин товлаб, салкам 39 млн. сўм қарздорлик юзага келгани ўз исботини топди. Унга нисбатан жиноят кодексининг тегишли моддаси билан 1 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Содиқжон МУҲИДДИНОВ,

МИБ Наманган вилоят бошқармаси катта суриштирувчиси

Энг кўп ўқилганлар

Календарь