Қисқа сатрларда

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

22 December, 2024, 06:00

Жамият

Алимент тўловлари жамғармаси кимларга йўналтирилади?

  • 22.Августа.2022
  • 843

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, алимент тўловлари жамғармаси фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида 2022 йил 3 августда Вазирлар Маҳкамасининг 427-сонли қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда «Алимент тўловлари» жамғармаси ташкил этилиб, унга Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 50 миллиард сўм ажратилиши кўрсатилган. 

Жамғарманинг мақсади Бюро органлари иш юритувидаги алимент ундириш билан боғлиқ суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжати ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжати билан алимент тўлаш мажбурияти юклатилган шахслардан белгиланган ва ундириш имкони бўлмаган маблағларни ушбу Низомда белгиланган ҳолларда, Жамғарма маблағларидан алимент тўловлари бўйича шаклланган қарздорликни бир йўла тўлаш учун молиялаштириш ҳисобланади.

Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланди:
алимент тўлаш мажбурияти юклатилган шахслардан ундирилган маблағлар; вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадлар; жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро институтлар ва хорижий ташкилотларнинг грантлари; қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Жамғарма маблағлари вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қарздор жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни (ушбу жиноят натижасида етказилган зарарни) қоплаб беришга (бир йўла ундирувчига тўлаб беришга) йўналтирилади.

Жамғарма фаолиятини бошқариш Мажбурий ижро бюроси томонидан амалга оширилади.

Жамғарма томонидан тўловларни тўлаш тартиб-таомиллари устидан қатъий назорат ўрнатиш мақсадида барча амалиётлар Мажбурий ижро бюросининг Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими орқали амалга оширилади. Бунда тўловлар ушбу тизим билан интеграция қилинган алимент олувчиларнинг банк карталарига ўтказилади.

Вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган қарздордан жиноят ишлари бўйича суддан келиб тушган алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни (ушбу жиноят натижасида етказилган зарарни) ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ундириш чоралари кўрилади.

Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган барча чоралар натижасиз бўлган тақдирда, давлат ижрочиси томонидан алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисида қарор қабул қилинади ҳамда икки иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда тўловларни амалга ошириш учун тизим орқали Жамғармага юборилади.

Фароғат РАЗЗОҚОВА,
Тўрақўрғон туман адлия бўлими бошлиғи.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь