Қисқа сатрларда

Қинғир ишнинг қийиғи

Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам

«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди

Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»

Синовларда синалган Умида

04 September, 2025, 04:39

Жамият

"Алимент ундирув ойлиги"да сайёр қабуллар ўтказилмоқда

  • 15.Марта.2022
  • 999

Мажбурий ижро бюроси Поп туман бўлими ва жиноят ишлар бўйича суд томонидан сайёр қабул ўтказилди. “Алимент ундирув ойлиги” доирасида ташкил этилаётган тадбирларда вояга етмаганларнинг ҳуқуқ манфаатларини ҳимоя қилиш, фарзандлар моддий таъминоти, алимент қарздорликларни камайтириш мақсад қилинган.

Жумладан,  Бюронинг туман бўлимида ўтказилган навбатдаги сайёр қабулда 10 нафар фуқаро алимент тўловларидан қарздорликни ундириб бериш, иш билан банд бўлмаган қарздорларни ишга жойлаштириш каби масалалар юзасидан мурожаат қилди. Ҳар бир мурожаатчининг фикр-мулоҳазалари атрофлича кўрилиб, уларга зарур ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Мисол учун, Поп туманининг Тошқўрғон маҳалласида яшовчи Н. Латипова суд қарорига асосан фарзанди учун алимент ундириш белгилангани ва ижрочи томонидан бир неча бор огоҳлантиришга қарамай турмуш ўртоғи моддий таъминотдан бўйин товлаб келаётганини билдирди. Фуқаро сайёр қабулда ушбу масалага қонуний чора кўриб беришларини сўраб мурожаат қилди ҳамда  унинг шикояти қаноатлантирилди.

Шунингдек, ўтказилган сайёр қабул давомида коррупциянинг олдини олиш, бу иллатга қарши курашиш борасида кўрилаётган чоралар, амалга оширилаётган профилактик тадбирлар хусусида ҳам тўхталиб ўтилди.

Бу каби тадбирлар давом этмоқда.

Ж. Раҳматуллаев,

МИБ Поп туман бўлими бошлиғи

Энг кўп ўқилганлар

Календарь