Қисқа сатрларда

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

Ёшлар учун янги тарихий босқич: "Навбаҳор" ПФК академияси очилди

Қон бити — мевали дарахтлар кушандаси!

Диёра: мактабдан от фермасигача бўлган муваффақият йўли

Учқўрғонда ҳаво шари кўкка парвоз қилмоқда

07 June, 2025, 02:09

Жамият

Алиментчи оталарга қамоқ жазоси тайинланди

  • 09.Марта.2023
  • 493

Бўлимимиз иш юритувидаги 6243 та ҳужжатнинг 1608 таси алимент билан боғлиқ. Секторлар кесимида кунлик ундирувлар таҳлил этилиши йўлга қўйилгани кутилган самара бермоқда. 

Жумладан, 2-секторга қарашли 14 та маҳаллада 351 нафар алимент тўловчи бўлиб, ҳудудга бириктирилган давлат ижрочиси ва тегишли ташкилотлар вакиллари ҳамкорлигида жорий йилнинг ўтган даврида олиб борилган тарғибот тадбирлари натижасида салкам 360 млн. сўм қарздорлик ундирилди. Иш билан банд бўлмаган 35 нафар алимент тўловчининг бандлиги таъминланди, 15 та оила яраштирилди.

Айрим ҳолларда масъулиятини унутган оталар жазога тортилмоқда. Жиноят ишлари бўйича туман суди билан ҳамкорликда ўтказилган сайёр судларда бир неча бор огоҳлантиришга қарамай, алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган етти нафар фуқарога нисбатан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.  

Жобирхон ҲУСАНОВ, 
МИБ Косонсой тумани бўлими бошлиғи.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь