Қисқа сатрларда

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

Ёшлар учун янги тарихий босқич: "Навбаҳор" ПФК академияси очилди

Қон бити — мевали дарахтлар кушандаси!

Диёра: мактабдан от фермасигача бўлган муваффақият йўли

Учқўрғонда ҳаво шари кўкка парвоз қилмоқда

06 June, 2025, 02:52

Жамият

Ақлли жониворлар кўмагида

  • 30.Декабря.2023
  • 596

Наманган вилоятида ўтказилаётган хавфсиз ҳудуд ва “Долзарб қирқ кунлик” тадбирлари доирасида вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси кинология бўлинмаси ходимлари кичик инспекторлар сафдор М.Сайдуллаев ва сафдор А. Мелибоев ўзларига бириктирилган «Сара» ва «Нала» лақабли махсус йўналишда ўргатилган хизмат итлари билан хизмат олиб бормоқда.

Наманган ҳудудига ноқонуний йўллар билан  кириб келаётган гиёҳванд ва пиротехника  воситаларни қидириб топишда кинологларнинг ҳиссаси катта бўлмоқда.  

Масалан, жорий йил 24 декабр куни Наманган вилоятидан Андижон вилоятига ўтиш қисмида жойлашган «Чўжа» ЙПХ масканида ҳаракатланиб келаётган “Дамас” русумли автомошина салони  кўздан кечирилганда, ноқонуний йўллар билан кириб келган пиротехника воситалари аниқланди ва тегишли тартибда баённома расмийлаштирилди.

Фотима ТОШМАТОВА.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь