ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35111
22 December, 2024, 01:48
Вилоят ҳокими – фуқаро муҳофазаси раҳбари бошчилигида водий вилоятларини пойтахт билан боғловчи Камчиқ довонида доимгидек ҳаракатни таъминлаш, кучли қор ва совуқ вақтларида эълон қилинадиган вақтинчалик чекловларда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида махсус штаб ташкил этилган.
Аҳолини қабул қилиш пунктида кутиш палаткалари, она ва болалар, исиниш, тиббиёт ва овқатланиш хоналари мавжуд, йўловчи ва ҳайдовчилар учун озиқ-овқат захиралари ҳам ғамланган.
Поп тумани ҳокими – фуқаро муҳофазаси бошлиғининг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш штаби довоннинг 254 км. да жойлашган «Собир ота» чойхонасида ташкил этилган. Шунингдек, Камчиқнинг 262 км. да иккита исиниш пункти, тиббиёт, она ва болалар хоналари фаолияти йўлга қўйилиб, керакли жиҳоз ва етарли миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланган.
Бундан ташқари, иситиш пунктлари ва умумий овқатланиш шохобчаларида ҳам озиқ-овқат ва ёқилги захиралари яратилган. Жумладан, довоннинг 248 км.да жойлашган «Карвон» ошхонасида 300 нафар, «Набихон ота» ошхонасида 200 нафар, «Собир ота» ошхонасида 100 нафар фуқарога иссиқ жой, шунча кишига етарли миқдорда озиқ-овқат маҳсулотлари, кўмир, ўтин захиралари яратилган.
Махсус штаблар фаолияти қиш тугагунига қадар фаолиятини давом эттиради.
Қаҳрамон САТТОРОВ,
вилоят ФВБ ОАВ ва ЖТБҲҚГ бошлиғи, капитан.
Ўткир ТУРДАЛИЕВ,
Поп туман ФВБ бошлиғи, подполковник.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти