Қисқа сатрларда

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

Ёшлар учун янги тарихий босқич: "Навбаҳор" ПФК академияси очилди

Қон бити — мевали дарахтлар кушандаси!

Диёра: мактабдан от фермасигача бўлган муваффақият йўли

Учқўрғонда ҳаво шари кўкка парвоз қилмоқда

07 June, 2025, 04:03

Жамият

Аномал совуқда иссиқ эътибор

  • 16.Января.2023
  • 720

Айни кунларда юртимизда аномал совуқ шароитида аҳолини энергия манбалари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида «Наманган тажрибаси» сифатида вилоят ҳокимининг ташаббуси асосида хайрли ишга киришилди. 

Вилоят бўйлаб кам таъминланган, моддий ёрдамга муҳтож, махсус ижтимоий дафтарларга киритилган, ногиронлиги ва бетоб аъзолари бор эҳтиёжманд оилаларга бепул кўмир тарқатилмоқда.

Уйчи туманида жойлашган “Ўзбеккўмир” акционерлик жамияти туман кўмир омборидан махсус юк транспорт воситаларига ортилган 138 тонна маҳсулот маҳаллалардаги эҳтиёжманд хонадонларга тегишли рўйхат асосида юборилди.

– Туманимиздаги 56 та маҳалла кесимида кўмир олишга эҳтиёжи бор, ижтимоий муҳофазага муҳтож 460 та оилага «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан текинга тарқатдик, – дейди Уйчи тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Исломжон Валихонов. – Ҳар бир хонадонга ўртача 300 килограммдан ёқилғи етказиб берилди.

Маълумот ўрнида, вилоят шаҳар ва туманлардаги маҳаллалар кесимида эҳтиёжманд 6 минг оила рўйхати шакллантирилиб, уларга жами 1799,7 тонна кўмир тарқатиш белгиланган.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь