Қисқа сатрларда

Ҳамюртимиз «Тарих эътирофи» миллий мукофоти соҳиби бўлди

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

24 December, 2024, 12:49

Жамият

АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ВАРАҒИ ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА ТАСДИҚЛАНДИ

  • 28.Мая.2021
  • 733

Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш варағи шаклларини тўлдириш бўйича йўриқнома тасдиқланди.

Мазкур йўриқнома Ўзбекистон Респyбликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 710-сон қарорига асосан ишлаб чиқилган. Ушбу йўриқнома халқаро экспертлар тавсиялари ва хорижий давлатлар тажрибалари асосида тайёрланган бўлиб, аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига вақтинча жалб этилган ходимлар учун рўйхатга олиш варағи шаклларини тўлдириш жараёнларида фойдаланиш учун мўлжалланган.

Аҳолини рўйхатга олиш санаси 2021 йил 1 ноябрь 00 соат 00 дақиқа  этиб белгиланади. Саволномаларга маълумотлар аҳолини рўйхатга олишнинг аниқ пайти бўйича киритилади. Саволномаларни тўлдириш даври 2021 йил 1-22 ноябрь кунлари.

 Аҳолини рўйхатга олишнинг аниқ пайтидан кейин содир бўлган жараёнлар тўғрисидаги шахсга доир маълумотларни йиғиш амалга оширилмайди. Масалан, аҳолини рўйхатга олишнинг аниқ пайтидан кейин туғилган чақалоқлар учун саволномалар тўлдирилмайди, лекин аҳолини рўйхатга олишнинг аниқ пайтидан кейин вафот этган шахслар учун саволнома тўлдирилади. Саволномалар вафот этган шахсларнинг оила аъзолари ёки ўзини ўзи бошқариш органларидаги мавжуд маълумотлар базаси асосида тўлдирилади.

Н. НАЖМИДДИНОВ,

 вилоят статистика бошқармаси рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш бўлим бошлиғи.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь