Қисқа сатрларда

Янги боғлар ва ҳосилдор навлар яратилмоқда

Маданият ва санъат ходимларига эҳтиром кўрсатилди

«Қорамурт»даги лой кўчалар тарихга айланди

Замонавий автобуслар – эл хизматида

Фазлиддин Эркинбоев – жаҳон кубоги ғолиби!

19 April, 2025, 10:13

Жамият

Ҳарбийларга янги уйлар топширилди

  • 06.Сентября.2022
  • 1212

Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги шодиёнасида «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» ғояси остида ўтказилаётган тадбирларда жумладан, вилоятимизда ҳам кўплаб янги объектлар фойдаланишга топширилди. 

Жумладан, Давлатобод  туманидаги  Юксалиш маҳалласида қуриб битказилган кўп қаватли уйлар ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига  катта совға бўлди. Мазкур замонавий хонадонларнинг ҳар бири уч хонали ва барча қулайликларга эга.

Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов, вилоят ФВБ бошлиғи, генерал-майор Қосимали Аҳмедов, сектор раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари йиғилганларни энг улуғ ва энг азиз байрам билан табриклаб, юртимизда осмонимиз мусаффолиги, халқимиз фаровонлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларга тўхталдилар.

Шу куни вилоят фавқулодда вазиятлар тизимида фаолият юритаётган 12 нафар ҳарбий хизматчи оиласига ҳам шинам ва кўркам хонадонлар калитлари топширилди.

Қаҳрамон САТТОРОВ,
вилоят ФВБ ОАВ ва ЖТБҲҚГ бошлиғи, 
капитан.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь