ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35125
23 December, 2024, 06:25
Мажбурий ижро бюроси Мингбулоқ туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонадан 16 нафар фуқаронинг 148,7 млн. сўмлик иш ҳақлари ундириб берилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг “Мингбулоқ пахта тозалаш” АЖ меҳнат шартномаларини бузиб, 16 нафар ишчи-ходимнинг иш ҳақини ўз вақтида тўлаб бермагани юзасидан киритилган даъво аризаси кўриб чиқилган.
Суд корхонага ишчи-ходимларнинг ўз вақтида тўланмаган жами 148 млн. 710 минг 899 сўмлик иш ҳақларини тўлаб бериш бўйича суд буйруғи чиқарган.
Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Мингбулоқ туман бўлими иш юритувига жорий йилнинг 20 сентябрь куни келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Бюронинг туман бўлими томонидан “Мингбулоқ пахта тозалаш” АЖ ҳисоб рақамларига банд солиниб, инкассо топшириқномасига асосан иш ҳақлари тўлиқ ундириб олинди. Ходимларнинг иш ҳақлари банк пластик карталарига тўлиқ ўтказиб берилди ва ижро ҳужжати амалда тамомланди.
Аъзамжон ДЕҲҚАНОВ,
МИБ Мингбулоқ туман бўлими бошлиғи
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти