Қисқа сатрларда

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

22 December, 2024, 07:43

Жамият

​​Қарздорларга нисбатан қидирув чоралари кўрилмоқда

  • 01.Мая.2023
  • 951

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармасининг қидирув шўъбаси инспекторлари томонидан олиб борилаётган тезкор тадбирлар давомида суд ва бошқа органлардан келаётган ҳужжатларда кўрсатилган қарздор ва уларнинг мол-мулкларини топиш юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида олиб борилган тадбирлар давомида 43 нафар алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган қарздор шахслар топилган.

 Бундан ташқари, ҳозирда иш юритувда бўлган ижро ишлари юзасидан 94 нафар қарздор жисмоний шахсларни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда. Қидирувга берилган ушбу шахслардан 56 нафари чет элга турли мақсадларда чиқиб кетганлиги аниқланган ва уларга нисбатан давлатлараро қидирувни амалга ошириш бўйича сўровномалар  юборилган. Бундан ташқари 38 нафар маҳаллий қидирувга берилган қарздорларни топиш бўйича тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда ва топиш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг қарздор Ғуломжон Адашевдан (исм-шарифлар шартли) ундирувчи  Гулноза Юсупова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент ундириш ҳақидаги ҳал қилув қарори ижросини  таъминлаш жараёнида ота 12 миллион сўмдан ортиқ қарздорликни тўлашдан бўйин товлаб келгани ва яшаш жойидан топиш имкони бўлмаганлиги боис унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Олиб борилган қидирув ишлари натижасида қарздор ота Тошкент шаҳри худудида юрганлиги аниқланган ҳамда ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда топилган. Видеоконфренцалоқа режимида кўрилган суд жараёнида унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Бу каби тадбирлар давом этмоқда.       

Дониёр Ирисбоев,

МИБ Наманган вилоят бошқармаси инспектори

Энг кўп ўқилганлар

Календарь