ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 36925
11 April, 2025, 10:03
Вояга етмаганларнинг ҳуқуқ манфаатларини ҳимоя қилиш, суд қарори билан белгиланган алимент маблағларини ўз вақтида ундириб берилиши борасида бюро органлари томонидан қатъий чоралар кўриб келинмоқда. Шу билан бир қаторда алимент тўлашдан бўйин товлаётганларга нисбатан тегишли жазолар тайинланмоқда.
Турмуш ўртоғи билан ажрашиб кетган А. С. га фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро суди қарори билан фарзандларига алимент тўланиши белгиланиб, бюронинг Чортоқ тумани бўлими иш юритувига олинган эди. Унга алиментни ойма-ой ўз вақтида тўлаб борилиши тушунтирилганига қарамай, масъулиятни унутган ота қарздорлиги 12 млн. сўмдан ортиб кетади. Ўтказилган сайёр суд қарори билан унга нисбатан 8 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
А. О. ҳам алимент тўламай келаётган оталардан бўлиб чиқди. Фарзандлари моддий таъминотидан бўйин товлаб келган отанинг алиментдан қарздорлиги оз эмас-кўп эмас 49 млн. сўмга етиб қолибди. Бу бўйича тўпланган ижро ҳужжатлари атрофлича ўрганилиб, унга нисбатан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.
Фуқаро И. Й. дан турмуш ўртоғи Н. Д. фойдасига икки фарзанди учун алимент ундириш белгиланган бўлса-да, қарздорлик 12 млн. сўмга етган эди. Бўлиб ўтган сайёр судда у хулоса қилди, берилган муддат ичида қарздорликни бартараф этди ва маъмурий қамоқ жазосидан озод этилди.
Даврон ИКРАМОВ,
МИБ Чортоқ тумани бўлими бошлиғи.
Copyright © 2025 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти