Қисқа сатрларда

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

22 December, 2024, 06:38

Жамият

Қарздорлик жамғарма ҳисобидан тўлаб берилди

  • 03.Октября.2022
  • 850

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан Бюро ҳузурида “Алимент тўловлари” давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилган эди. Жамғарма маблағлари вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қарздор жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни қоплаб беришга йўналтирилади.

Бунда қарздорликни қоплаб бериш учун мажбурий ижро ҳаракатини амалга оширган давлат ижрочиси алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги қарори асос бўлиб ҳисобланади. Куни кеча бюронинг Чортоқ туман бўлими иш юритувида бўлган ҳужжат ижроси доирасида жамғарма маблағи ҳисобидан 42.116.832 сўм қарздорлик тўлаб берилди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг 2015 йил 9 апрелдаги буйруғига кўра Д. Соттихўжаевдан ундирувчи Х. Соттихўжаева фойдасига 2 нафар фарзанди учун алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Чортоқ туман бўлими иш юритувига олинган ва ҳаракатлар олиб борилган. Бироқ, қарздор жами 64 ой давр учун ҳисобланган 42.116.832 сўм алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни тўламагани учун дастлаб маъмурий, ундан сўнг эса жиноий жавобгарликка тортилган. Шундан сўнг ҳам ижро ҳаракатлари давомида қарздорликни ундириш самарасиз бўлган.

Айнан янги ташкил этилган жамғарма қарздор учун имконият тақдим этди. Яъни, давлат ижрочисининг қарорига асосан қарздорлик жамғарма маблағлари ҳисобидан ундирувчи номига очилган пластик картага ўтказиб берилиши таъминланди.

– Албатта, бундай имконият яратиб берилгани учун раҳмат айтаман, – дейди қарздор Д. Соттихўжаев. – Тўғриси, алимент тўловларни тўламай дастлаб маъмурий, кейин жиноий жавобгарликка тортилдим. Айнан юзага келган қарздорлик тўлаб берилгани менга яна бир имконият тақдим этди. Энди жамғармадан қопланган алимент тўловлари бўйича маблағни ўз вақтида қайтариш учун меҳнат қиламан.

Умуман олганда, бўлимлар иш юритувидаги жиноят натижасида алимент тўловлари учун етказилган зарар ундириш билан боғлиқ жами 107,7 млн. сўмлик 4 та ижро ҳужжати бўйича қарздорлик жамғарма ҳисобидан қоплаб берилди.

Ҳозирда    давлат ижрочилари жамғармадан қопланган алимент тўловлари бўйича қарздордан маблағларни қайтариш бўйича ижро ҳаракатларини амалга оширмоқда.

Одилжон МУРОДХЎЖАЕВ,

МИБ Наманган вилоят бошқармаси инспектори

Энг кўп ўқилганлар

Календарь