Қисқа сатрларда

Ҳамюртимиз «Тарих эътирофи» миллий мукофоти соҳиби бўлди

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

23 December, 2024, 09:19

Жамият

БАНК ФОЙДАСИГА 537 МИЛЛИОН СЎМ МАБЛАҒ УНДИРИБ БЕРИЛДИ

  • 22.Сентября.2021
  • 700

Мажбурий ижро бюроси Давлатобод туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида банк фойдасига 537 миллион сўм кредит қарздорлиги ундирилди.

Аниқланишича, икки томонлама шартномага асосан АИТБ “Ипак йўли” Наманган филиали ҳамда масъулияти чекланган жамият шаклидаги корхонага 2020 йил 7 октябрь куни 500.000.000 сўм кредит маблағи ажратилади. Жамиятга олинган кредит маблағларини тўлов жадвалига асосан ўз вақтида қайтариш мажбурияти юклатилади. Бироқ, жамият мутасаддилари буни унутишади ва маблағ ўз вақтида қайтарилмайди. Шундан сўнг банк томонидан судга даъво киритилди ҳамда жамиятдан жами муддати ўтган кредит ва фоиз бўйича  537 миллион сўм маблағни ундириш кўрсатиб ўтилди.

Бюронинг туман бўлими иш юритувига олинган ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида ҳаракатлар олиб борилди. Қарздорликни бартараф этиш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилади. Бироқ,  бу муддатда қарздорлик қопланмаганлиги сабабли мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди ва ундириб берилиши таъминланди.

Ихтиёр ИБРОҲИМОВ,

МИБ Давлатобод туман бўлими давлат ижрочиси

Энг кўп ўқилганлар

Календарь