Қисқа сатрларда

Янги боғлар ва ҳосилдор навлар яратилмоқда

Маданият ва санъат ходимларига эҳтиром кўрсатилди

«Қорамурт»даги лой кўчалар тарихга айланди

Замонавий автобуслар – эл хизматида

Фазлиддин Эркинбоев – жаҳон кубоги ғолиби!

18 April, 2025, 05:14

Жамият

Байрам арафасида туман прокуратураси янги бинога эга бўлди

  • 06.Декабря.2023
  • 662

Давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуслари билан мамлакатимизда кенг нишонланадиган байрамлар арафасида аҳолининг ижтимоий-иқтисодий фаровонлигига хизмат қиладиган янги биноларни ишга тушириш одатга айланиб улгурди. Мамлакатимиз Бош қомуси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги арафасида Янги Наманган туман прокуратураси ҳам ўз идорасига эга бўлди. 

Туманнинг Оромгоҳ маҳалласи ҳудудидаги ҳокимлик биноси ёнгинасида барпо этилган иншоотнинг қурилиш ишлари «Меҳнат — нури» хусусий корхонаси томонидан амалга оширилди, бунинг учун 6 млрд. сўм маблағ йўналтирилди. 

Мазкур объектнинг тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов ҳамда сектор раҳбарлари, вилоят умумюрисдикция судининг раиси, корхона ва ташкилот раҳбарлари, прокуратура ходимлари ва фахрийлар иштирок этди.

 

Рамзий ленталар қирқилгач, маъмурий идора ҳовлисига манзарали кўчатлар экилди.

Таъкидлаш жоиз, прокуратура органлари учун муносиб шароит яратиш соҳа ходимлари ўлкадаги қонунийликни таъминлаши, конституциявий мажбуриятларини камчиликсиз бажаришида муҳим аҳамият касб этади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Энг кўп ўқилганлар

Календарь