ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35109
22 December, 2024, 07:53
Наманган юридик техникумда ташкил этилган “Меҳнат баҳори” тадбирлари доирасида Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси томонидан битирувчи ёшлар учун пресс-тур ўтказилди. Бундан мақсад битирувчи ёшларни бюро органларининг вазифалари ва функциялари, тизим фаолияти билан яқиндан таништиришдир.
Бошқарма кадрлар шўъбаси масъул ходимлари томонидан тадбир давомида жорий йилда техникумни тамомлаётган битирувчилар билан самимий мулоқот ташкил этилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси юридик техникум ўртасидаги самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган. Биргина, кейинги икки йил ичида муассасани тамомланган 30 нафардан ортиқ ёш хизматга қабул қилинган.
Айнан улар сафини кенгайтириш, битирувчи ёшларни Бюро органларига хизматга қабул қилиш мақсадида мунтазам равишда “Очиқ эшиклар куни” ва “Карьера куни” каби тадбирлар ўтказилиши анъанага олган.
Айнан бугунги ташкил этилган тадбир ҳам бунинг узвий давоми бўлди. Тадбирда ёшларнинг давлат ижрочиси касбига бўлган қизиқишини уйғотиш, касбий кўникмаларини шакллантириш борасида маслаҳатлар ва тегишли тавсиялар берилди.
Исломбек Шарипов,
МИБ Наманган вилоят бошқармаси инспектори
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти