Қисқа сатрларда

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

«Ипак йўлида туризм - 2024»: меморандум имзоланди

Вилоят ҳокими шароитлар билан танишди

04 December, 2024, 09:11

Жамият

БИЗ БУЮК ВА БУНЁДКОР ХАЛҚМИЗ

  • 06.Апреля.2020
  • 1044



Коронавирус инфекциясига қарши кураш авж олаётган бир паллада ўқиш ва иш машғулотларимизни тўхтатиб, уйда қолиш ва карантин тартибларининг жорий этилгани бежиз эмас. Китоблардан бирида ўқидимки, яқин тарихда, аниқроғи 1965 йилда мамлакатимизнинг Қорақалпоғистон ҳудудида вабо тарқалган экан. Ўшанда аҳолини уйга киритиш тартиби билан иллат қисқа муддатда бутунлай бартараф этилган.

Демак, бизнинг ота-боболаримиз бундай иллатлар кўланкасини ҳамиша сабр-тоқат ва тартибларга қатъий риоя этиш билан енгишган.
Жаннатмонанд юртимизда ҳамма нарса етарли. Озиқ-овқат тақчиллиги ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун хаёлпарастликка изн бермай, рўзғор ташвишини ваҳимага айлантирмай, фақат саранжом-саришталик, тозалик, шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш, илм маърифатимиз ва маданиятимиз билан коронавирусни чекинтиришимиз мумкин.
Мўлжални шундай олайлик, имон-эътиқодимизни, қаноатимизни ишга солиб, ҳар биримиз аввало ўзимизни, оиламиз ва яқинларимизни хавфли вирус хатаридан  сақлайлик! 
Давлатимиз раҳбари ва вилоят ҳокимимизнинг мурожаатлари, шунингдек, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Солижон Мўминовнинг бутун халқимизга, барча  наманганликларга мурожаати ҳам ғоят таъсирли. Ахир бу синов ҳар биримизнинг ўз ҳаётимиз, соғлигимиз билан боғлиқ жараён. Шуни чуқур тушунишимиз, ҳис этишимиз  керак.  
Биз буюк ва бунёдкор халқмиз. Буни бугунги синовларда яна бир исботламоғимиз керак, азиз юртдошлар!

Илҳомжон АТАБАЕВ,
ЎзХДП вилоят Наманган вилоят кенгашининг раиси,
депутат.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь