Қисқа сатрларда

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

22 December, 2024, 01:45

Жамият

Бола ҳуқуқлари таъминланмоқда

  • 16.Мая.2023
  • 509

Болалар орасида назоратсизликнинг ва улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишга, шунингдек, ногиронлиги бўлган болаларни ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 2023 йил 11 апрель куни қабул қилинган қонун айни шу ишларнинг мантиқий давоми ва албатта, кенг жамоатчиликни узоқ муддат давомида орзиқиб кутган воқелиги бўлди.  

Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзига хос муҳим ўзгаришлар қабул қилинди.  

Хусусан, кодексга янги модда, яъни 1261-модда киритилиб, хотинига (эрига), собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан содир этилган мулк, таълим олиш, соғлиқни сақлаш ва (ёки) меҳнатга оид ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилиш, мол-мулкига ва шахсий ашёларига қасддан шикаст етказиш, худди шунингдек, ушбу шахслар соғлиғининг ёмонлашувига олиб келган тарзда уларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, уларни қўрқитиш, яқин қариндошларидан ажратиб қўйиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, шунингдек башарти бошқа жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса жиноий жавобгарлик белгиланди.  
Мазкур қилмиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима ёки бир юз олтмиш соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.  
Шунингдек, Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги ва Васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги ва бошқа қонун ҳужжатларига хотин-қизлар ва болаларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминловчи қатор ўзгартиришлар киритилди. 

Ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан ваколатли давлат органлари ҳамда ташкилотларнинг, хусусан Болалар масалалари бўйича миллий комиссия, болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлар (шаҳарлар) комиссиялари фаолиятининг мустаҳкам ҳуқуқий асоси белгилаб берилди. 

Содда қилиб айтганда, ҳар бир оилавий муносабатларга киришган ва айни вақтда қонуний статусидан қатъий назарда биргаликда яшаб келаётган шахслар, эр, хотин ва уларнинг умумий ва умумий бўлмаган фарзандларига нисбатан содир этилган ҳар қандай жисмоний тазйиқ ўтказиш, тан жароҳатлари етказганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликлар белгиланди. Мазкур ўзгаришнинг ўзига хос томони шундаки, қонунда ҳар бир содир этилган жиноий қилмиш алоҳида қисм ва банд сифатида ажратилиб, жиноий жазо ҳам шунга яраша оғирлашиб боради. 

Қайд этилган қонун ўзгаришлари Ўзбекистон Республикаси қонунларига хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий соҳада ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини амалга оширишида қўллаб-қувватлаш масалаларини тартибга солувчи қонунчиликни халқаро стандартлар асосида такомиллаштиришни назарда тутувчи, шунингдек болалар масалалари бўйича комиссиялар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамловчи ўзгартишлар киритилмоқда.  

Мазкур ўзгартишлар албатта, энг аввало фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун хизмат қилади. 

О. ЗИЯВИТДИНОВ,
Наманган туманлараро маъмурий суди раиси.
Б. ХУСАНБОЕВ, 
Наманган туманлараро маъмурий суди судья ёрдамчиси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь