ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35120
23 December, 2024, 11:24
Мамлакатимизда ҳар доим ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш, уларга моддий кўмак бериш, эркин ва фаровон ҳаёт кечиришлари учун шароит яратиш бўйича тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги "Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 122-сон қарори билан "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали моддий ёрдам ва ижтимоий нафақалар амалга оширилади.
Дастлаб ариза зарур ҳужжатлар (ариза берувчи ва оила аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси паспорти ёки ID-карталари, яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи, оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари тўғрисидаги маълумот ва бошқа) билан бирга бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ҳар ойнинг 16-санасига қадар тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 августдаги "Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 6277-сон Фармони асосида жорий қилинган янги тартибга кўра, 2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилди. Болалар нафақасини тайинлашда инобатга олинадиган болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача, тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача оширилди, унинг миқдори эса оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгилаш тартиби қўлланилиши белгилаб қўйилди.
Фармонга кўра, болалар нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўловлари миқдорига ҳам тегишлича ўзгартириш киритиш белгиланган бўлиб, болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:
— 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун 250 000 сўм;
— ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун 325 000 сўм;
— оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча 150 000 сўм;
— оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун 100 000 сўмдан;
— кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори эса 380 000 сўм етиб белгиланган.
Шунингдек, 2021 йил 1 сентябрга қадар тайинланган 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамни тўлаш муддатлари тугагунига қадар, мазкур турдаги нафақалар ва моддий ёрдамнинг амалдаги миқдорлари ҳамда уларни тўлаш муддатлари сақлаб қолинади.
Билолиддин ЮНУСОВ,
Андижон шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти