Қисқа сатрларда

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

21 December, 2024, 08:52

Жамият

Болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчиларга қулайликлар янада ортмоқда

  • 03.Ноября.2023
  • 219

Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун онлайн ариза бериш тизими йўлга қўйилади. Бунинг учун ҳуқуқий асос – республика Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 ноябрдаги «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза беришни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қароридир.

Қарорга мувофиқ, 2024 йил апрелдан бошлаб:

- фуқаролар ортиқча оворагарчиликларсиз онлайн шаклда болалар нафақаси ва моддий ёрдамга ариза топширишлари мумкин. Бунда фуқаролар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали ариза юбориш имкониятидан фойдаланадилар. 

2023 йил декабрдан бошлаб:

- болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлангандан сўнг «Ягона реестр» АТ ёрдамида ҳар ойда оиланинг иқтисодий ҳолати автоматик равишда мониторинг қилинади ҳамда оиланинг иқтисодий ҳолати яхшиланган (иккинчи кўчмас мулк ёки нотурар жой, янги автотранспорт харид қилган ёки юқори иш ҳақи олишни бошлаган) бўлса, нафақа тўлови тўхтатилади.

2023 йил 16 ноябрдан бошлаб берилган аризалар учун: 

- меҳнат органларига мурожаат қилганлиги сабабли расмий бандлик талаб этилмасдан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинланган оила аъзоси болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинланган ойдан бошлаб уч ой давомида меҳнат органи орқали касбга тайёрлаш, малака ошириш, қайта тайёрлаш ўқув курсларида ўқимаса, марказда иш изловчи ёки ишсиз сифатида рўйхатга олинмаса, ишга жойлашмаса, якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ва ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига кирмаса ёки меҳнат органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) рад қилган бўлса кейинги ойдан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тўлови тўхтатилади.

2024 йил 1 мартдан бошлаб «маҳалла еттилиги» томонидан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олаётган оиланинг номига расмийлаштирилмаган, бироқ фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари, кўчмас мулклари ҳамда чорва моллари уларнинг аризаларида кўрсатган маълумотларга мувофиқлиги жойига чиққан ҳолда ўрганилади.

Шокиржон УЛУҒХЎЖАЕВ,
Пенсия жамғармаси Чортоқ тумани бўлими бошлиғи.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь