Қисқа сатрларда

Янги боғлар ва ҳосилдор навлар яратилмоқда

Маданият ва санъат ходимларига эҳтиром кўрсатилди

«Қорамурт»даги лой кўчалар тарихга айланди

Замонавий автобуслар – эл хизматида

Фазлиддин Эркинбоев – жаҳон кубоги ғолиби!

18 April, 2025, 05:24

Жамият

БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ – КЕЛАЖАК ТАЯНЧИ

  • 08.Мая.2021
  • 1258

Бошланғич таълим инсон камолотининг пойдевори ҳисобланади. "Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақшдир" дейилган. Шундай экан, улар маънавиятини, дунёқарашини ўстириш, чин инсоний фазилатли инсонлар қилиб тарбиялаш – мактабимизда ўтказилган тадбирлар орқали ҳам намоён бўлмоқда.
Юртимизда ҳар онда, ҳар жабҳада ўзгариш ва янгиланишлар давом этмоқда. Буни кузатиб бораётган ҳар бир инсон бу ишларга ўз ҳиссасини қўшиб бориши кераклигини англаган ҳолда Учқўрғон туманидаги 12-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 1-"Д" синф ўқувчилари билан биргаликда "Янги Ўзбекистон
тилларда достон" номли тадбир ўтказдик. Унда жажжи ўқувчилар кундан-кун янгиланиб бораётган ўзгаришлар ҳақида турли фикрлар билдириб, ватанни мадҳ этувчи шеърлар айтишди. Ўқувчиларга яратиб берилаётган шароит ва имкониятлардан унумли фойдаланиб, келажак учун муносиб пойдевор бўлишга ваъдалар беришди. 
Тадбирда болалар куй-қўшиқларга рақсга тушиб, меҳмонлар дилини хушнуд айладилар. Тадбирга ота-оналар ва устозлар ташриф буюриб ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Гулмира ҲАМИДОВА,  
Учқўрғон туманидаги 12-сонли мактаб ўқитувчиси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь