ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34908
04 December, 2024, 09:42
Юртимизда коронавирус пандемияси натижасида юзага келадиган иқтисодий қийинчиликларни юмшатиш, тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш борасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Бу борада жорий йилнинг 3 апрель куни Президентимиз томонларидан Коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишлари ҳамда шу куни қабул қилинган “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонларида ҳам ўта муҳим вазифалар ва имтиёзлар белгилаб берилди.
Президентимиз томонларидан ҳозирги қийин вазиятда тушуми ўтган ойдагига нисбатан 50 фоизга камайган кичик бизнес субъектларига айланмадан олинадиган солиқ, ер солиғи, мулк солиғи, ижтимоий солиқ ва сув солиғини тўлаш муддати шу йил 1 октябрга қадар кечиктирилиши, бугун қишлоқларда кўп иш жойларини ташкил этиб, энди оёққа тураётган пахта-тўқимачилик кластерларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг 2019 йилда пахта етиштириш учун олган кредитларини қайтариш муддати 1 октябргача узайтирилганлиги мамлакатимиздаги юз минглаб тадбиркор ва ишбилармонлар, фермер ва кластерлар учун жуда катта руҳий мадад бўлди.
Бу ҳам бўлса Муҳтарам Юртбошимизнинг биз тадбиркорларга бўлган юксак эътибор ва ишончларидир.
Бугунги кунда бизнинг “Art Soft Holding” пахта ва ғалла тўқимачилик кластерида ҳам карантин талабларига тўла риоя қилган ҳолда “Art Soft Tex” МЧЖ, “Art Soft Tex Spinning” ҳамда “Pap Fen” лойиҳаларини амалга ошириш натижасида йиллик тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватини 23,0 минг тоннага етказиш ва натижада кластер асосида етиштирилаётган пахта хом-ашёсини тўлиқ тайёр маҳсулотга айлантирилиб, 2020 йил якуни билан экспорт ҳажмини 100,0 млн. АҚШ долларга етказиш кутилмоқда.
Президентимиз таъкидлаганларидек, коронавирус пандемиясига қарши курашда тиббий чоралар билан бирга юксак тафаккур, қатъий интизом, сабр-тоқат ва улкан масъулият кўрсатган ҳолда иш ташкил этсак, албатта, бу синовли кунларни мардонавор енгиб ўтамиз.
Олимхон БАБАХАНОВ,
Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти