Қисқа сатрларда

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

Ёшлар учун янги тарихий босқич: "Навбаҳор" ПФК академияси очилди

Қон бити — мевали дарахтлар кушандаси!

Диёра: мактабдан от фермасигача бўлган муваффақият йўли

Учқўрғонда ҳаво шари кўкка парвоз қилмоқда

07 June, 2025, 07:16

Жамият

Бўлажак ҳуқуқшуносларга янги бино туҳфа қилинди

  • 30.Сентября.2022
  • 662

Наманган юридик техникуми 11 миллиарддан зиёд маблағ эвазига қайта реконструкция қилиниб, замонавий жиҳозлар билан таъминланди.

Тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов, Адлия вазири ўринбосари Актам Муҳаммадиев иштирок этиб, иштирокчиларни самимий қутладилар. 

Техникумда фаолият олиб бораётган илғор педагоглар вилоят ҳокимлиги, Адлия вазирлигининг қимматбаҳо совға ва ташаккурномалари билан тақдирландилар. Шунингдек, илм даргоҳининг бунёд этилишида жонбозлик кўрсатган «Файзобод само сервис» қурувчилари фаолияти ҳам эътироф этилди. 

Тадбир иштирокчилари 600 ўринга мўлжалланган мазкур таълим масканида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Катта ва ёруғ ўқув хоналари, фаоллар зали, IT клуби, «Юридик клиника» маркази, заковат клуби, суд зали, замонавий ошхона, Ахборот ресурс маркази, йигит ва қизлар учун алоҳида ётоқхоналар, спорт зал ва стадионда машғулотлар билан банд бўлган талабалар юз-кўзларида акс этган қувончларни сезиш қийин эмасди. 

Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА.

Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь