Қисқа сатрларда

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

Ёшлар учун янги тарихий босқич: "Навбаҳор" ПФК академияси очилди

Қон бити — мевали дарахтлар кушандаси!

Диёра: мактабдан от фермасигача бўлган муваффақият йўли

Учқўрғонда ҳаво шари кўкка парвоз қилмоқда

06 June, 2025, 02:39

Жамият

Чортоқ туманига янги ҳоким тайинланди

  • 30.Декабря.2023
  • 554

Халқ депутатлари Чортоқ тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. 

Унда ташкилий масала кўриб чиқилди. 

Сессияда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов сўзга чиқиб, кейинги йилларда туманда амалга оширилган кенг кўламли амалий ишлар, эришилган ютуқлар баробарида галдаги вазифаларга батафсил тўхталди. 

Шундан сўнг депутатлар вилоят ҳокимининг Отаходжаев Анвар Хожахановични бошқа ишга ўтиши муносабати билан Чортоқ тумани ҳокими лавозимидан озод этиш, ҳамда Саттаров Илҳомжон Раҳимжановични Чортоқ тумани ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорларини бир овоздан маъқулладилар. 

Музокарада сўзга чиққанлар туманнинг янги раҳбари атрофида жипслашиб, ҳудудни обод қилиш, аҳоли турмуш фаровонлигини янада оширишга ҳисса қўшишларини таъкидладилар. 

Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Энг кўп ўқилганлар

Календарь