Қисқа сатрларда

«Қорамурт»даги лой кўчалар тарихга айланди

Замонавий автобуслар – эл хизматида

Фазлиддин Эркинбоев – жаҳон кубоги ғолиби!

Ўрик дарахтини касалликлардан ҳимоя қилинг!

НамДУ талабаларининг янги ихтироси пиёдалар хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади

11 April, 2025, 10:38

Жамият

«Дада, сизни жуда яхши эшитяпман» — Ҳилола Абдумўминова

  • 31.Декабря.2023
  • 523

Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси вакиллари Учқўрғон туманидаги 46-махсус мактаб интернати ўқувчилари ҳузурига ўзига хос Янги йил совғаси билан кириб келдилар. Муассасага жорий ўқув йилида қабул қилинган 30 нафар заиф эшитувчи ўғил-қизларга хорижда ишлаб чиқарилган юқори сифатли эшитиш мосламалари топширилди.

Айни жараёнда болажонларнинг ҳар бири ихтисослаштирилган мутахассис шифокор томонидан яна бир карра тиббий кўрикдан ўтказилиб, мосламани эшитиш даражасига созлаган ҳолда уларга тақдим этилди.

— Мосламадан фойдалана бошлаган қизим Ҳилола «Дадажон, сизни жуда яхши эшитяпман», деганида кўзимдан ёш чиқиб кетди, — дейди Анваржон Абдимўминов. — Биз бундай лаҳзани қанча кутгандик, ахир. Эътиборли жиҳати, бир жуфти 4 минг доллар турадиган эшитиш жиҳози фарзандларимизга бепул етказиб бериляпти, бу давлатимизнинг ёш авлодга ғамхўрлигининг яна бир амалий ифодасидир.

Айтиш лозимки, заиф эшитувчи болаларни махсус мослама билан таъминлашнинг навбатдаги босқичи республиканинг барча вилоятларидаги махсус мактаб интернатларда амалга оширилиб, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташаббуси билан уларга 1 млрд. 399 млн. сўмлик қийматдаги 700 дона замонавий эшитиш аппаратлари топширилади.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».

Энг кўп ўқилганлар

Календарь