Қисқа сатрларда

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

«Ипак йўлида туризм - 2024»: меморандум имзоланди

Вилоят ҳокими шароитлар билан танишди

04 December, 2024, 09:29

Жамият

ДАХЛСИЗ БИР НАФАС ЙЎҚ

  • 07.Апреля.2020
  • 1008


Вилоят  ҳокимлигининг коронавирус инфекциясига  қарши  кураш  ишларини мувофиқлаштириш штаби вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси биносига ёндош “Дўстлик” академик лицейида жойлашган. 

Бир неча кундирки, штабда кечалари ҳам иш қизғин. 

Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, соғлиқни сақлаш, Фавқулодда  вазиятлар, ички ишлар, транспорт,  божхона,  маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари, Миллий гвардия, ҳарбий қисм раҳбар-мутахассисларидан иборат штаб аъзолари вилоят  ҳудудида коронавирус инфекциясига қарши кураш  ишларини ҳам ташкилий, ҳам ижро, ҳам натижадорлик бўйича ҳамда муаммоли вазиятларни бартараф этмоқдалар.

Белгиланган вазифага масъулият  билан бирга тезкорликка асосланган  дахлдорлик туфайли  ўтган муддатда вилоятимиз ҳудудида ташкил этилган  31 та  махсус  тиббий муассаса ташкил этилиб, уларга  2700 нафардан зиёд фуқаро  карантин кузатувига олинди. 

Карантин  муддатини махсус тиббий муассасаларда ўтаётганларга  511 нафар умумий амалиёт врачлари ва ҳамширалар хизмат кўрсатишмоқда.

Носиржон ДЕҲҚОНОВ

Энг кўп ўқилганлар

Календарь