Қисқа сатрларда

Ҳамюртимиз «Тарих эътирофи» миллий мукофоти соҳиби бўлди

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

25 December, 2024, 12:39

Жамият

ДАВЛАТ МУКОФОТИНИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ҚЎЛЛАРИДАН ҚАБУЛ ҚИЛИБ ОЛГАНИМДАН БЕҲАД БАХТИЁРМАН!

  • 11.Марта.2021
  • 1101

Куни кеча Юртбошимиз томонидан имзоланиб, Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган бир гуруҳ қизлар рўйхати орасида ўзимнинг исмимни кўриб, тўғриси, кўзларим севинч ёшига тўлди. Ахир, мендек кичкина бир чекка қишлоқдаги ёш ижодкор учун катта ишонч бу. Адабиёт ва илм-фан йўлидаги камтарона меҳнатларимиз, эзгу интилишларимизнинг самарасидан ғоят хурсандман. Тўғриси, 3-4 йилдан бери мазкур танловга номзод сифатида қатнашиб келардим. Мана, бу сафар Давлат мукофотига муносиб кўришди. Хушхабарни ўқиб, бағримда чақалоғим билан Тошкент томон гўё учиб бордим.
Отамнинг кўксини тоғдек фахрга, онам қалбини беадад севинчга чулғаб юборгувчи мужда эди. Айни дамда ғолиблик шоҳсупасидан боқиб, бизга умид билдирган муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевга мингдан-минг раҳмат айтаман.

«Ўхшашимни топмассиз асло», «Умид тугиб келдим дунёга», «Қуёш эртага қайтар», «Қумғон», «Болакўз», «Исҳоқхон Ибрат -  серқирра ижод соҳиби», «Ўқиганларим ва уққанларим», «Хонзодабегим», «Тhe sun will defintly return» (Германия), «Stories», «Monaliza» (Aмазон) каби ўндан зиёд шеърий ва насрий китоблар муаллифиман. Даврий босма нашрларда кўплаб публицистик мақолаларим ва кичик ҳикояларим чоп этилган. 
2016 йилги «Юрт келажаги», «Дўрмон семинари» танловларининг мутлақ ғолибиман. 2017 йилда «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи стипендияси»ни олганман, 2018 йилда Навоий номидаги Давлат стипендиясини, «Ўзбекистон баҳори» танлови совриндорлигини қўлга киритдим. 2019 йилда эса «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони соҳибасига айландим. «ЎзХДПнинг энг фаол аёли» танлови Республика босқичида 1-ўринни эгалладим. 2020 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси бўлдим. Қозоғистоннинг Aбай Қўнонбоев номидаги медали билан тақдирландим.
Фурсатдан фойдаланиб, юксак эътироф ва ютуққа эришишимда каминани доимо қўллаб-қувватлаган, ижодий камолотга етишишимга беминнат ҳисса қўшган филология фанлари доктори, академик Бахтиёр Назаров, НамДУ доцентлари Обиджон Каримов, Мўминжон Сулаймонов, Абдужаббор Омонов ҳамда шоир ва публицист Содиқ Сайҳунга алоҳида ташаккурларимни йўлламоқчиман.

Манзура АБДУЛЛАЕВА,
Наманган Давлат университетининг 2-босқич магистранти, Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь